АсосийShou-biznes

Дилфуза Исмоилова хонанда Озода Нурсаидовани нимада айблади?

Куни кеча хонанда Дилфуза Исмоилованинг ресторанда сариқ либосда даврани тўлдириб рақсга тушаётгани тасвирланган суратлари тарқалди, деб ёзади Qalampir.uz.

Бу суратларни кўрганлар гап нима ҳақида кетаётганини яхши билади. Суратларда уларни анча йиллар аввал олинганини пайқаш қийин эмас. Қизиқ, Дилфуза Исмоилованинг бу суратларини тарқатиш кимга керак бўлди?

Мазкур саволга ойдинлик киритиш мақсадида Qalampir.uz нашри Дилфуза Исмоиловага мурожаат қилган:

— “Гадонинг душмани – гадо бўлади” дейишади. Хонанда Озода Нурсаидова 14 йил аввал онасининг таваллуд кунига таклиф қилган эди. Бу суратлар ўша туғилган кундаги видео тасвирдан “стоп кадр” қилиб олинган. Одамлар шу даражада инсофсиз, виждонсиз бўлиб кетганига ҳайронман.

Бир нарсани ишонч билан айтаман, бу суратларни хонанда Озода Нурсаидова тарқатган. Ўша туғилган кунда олинган видеодан нафақат менинг, балки ҳамкасбим Азиза Ниёзметованинг ҳам суратлари тарқалган, - дейди Исмоилова.

Шунингдек, хонанда бордию яна шундай суратлар тарқалса қонуний чора кўришини маълум қилди. 

    Бошқа янгиликлар