2016-йилнинг 19-21-январь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти хабар бермоқда.
Ташриф давомида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди, Давлат департаменти ва бошқа муассасаларда икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.





