16 январь куни соат 10.00 дан 12.00 гача Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов билан онлайн-мулоқот бўлиб ўтади.
Онлайн-мулоқот Вазирликнинг расмий веб-сайти www.uzedu.uz’даги форумида бўлиб ўтади. Бундан ташқари, мурожаатларни press@xtv.uz электрон почтаси орқали юбориш мумкин. Исталган одам ушбу мулоқотда иштирок этиш имконига эга бўлади.
Вазир нафақат саволларга жавоб беради, балки таълим соҳасидаги фаолиятни такомиллаштиришга доир таклифларни ҳам қабул қилади.
Вазирга мактабгача таълим, умумтаълим, ихтисослаштирилган мактаб ҳамда спорт ва мусиқа мактабларига оид саволлар юбориш мумкин.





