АсосийSport

Криштиану Роналду оиласидан айрилган фаластинлик бола билан учрашади

Мадриднинг “Реал” ва Португалия терма жамоалари ҳужумчиси Криштиану Роналду беш ёшли оиласидан айрилган бола Ахмад Давабша билан учрашади, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Фалстинлик боланинг оиласи яшаган уй қасддан ёқиб юборилган. Айни пайтда Аҳмад шифохонада даволанмоқда. “Реал” клуби маъмурияти унга Роналду билан учрашиш учун таклифнома юборди. Фаластин элчихонаси рухсат бергач, Ахмад Мадридга келади ва Роналду билан учрашади. Учрашувнинг аниқ санаси белгиланмаган. Аҳмад келгуси бир неча ойни  шифохонада ўтказади.

2015 йил декабрь ойи охирида Роналду ливанлик уч ёшли бола Ҳайдар Мустафо билан учрашган эди. Ҳайдар Ливан пойтахти Байрут шаҳрида юз берган терактларда ота-онасидан жудо бўлган эди.

    Бошқа янгиликлар