АсосийSUG'DIYONA

Энди ҳомилангиз ҳам мусиқа тинглайди

Ҳали туғилмаган болаларга мусиқа тинглаш имконини берувчи қурилма сотувга чиқарилади, деб хабар бермоқда “Cosmopolitan” нашри.

Гаджет ёрдамида ҳали туғилмаган болалар қўшиқлар тинглаши мумкин.

Испаниянинг Babypod компанияси ҳомиладор аёлларга мўлжалланган ва қинга ўрнатиладиган янги қурилмани ишлаб чиқарди. Ишлаб чиқарувчилар мосламадан ҳомила 16 ҳафталик бўлгандан сўнг 10-20 дақиқа давомида фойдаланишни тавсия этмоқда. Компания мосламани кенг жамоатчиликка таништириш учун ҳали туғилмаган болалар учун концерт уюштирди. Тажрибада 10 дан ортиқ ҳомиладор аёллар иштирок этди. Улар она қорнидаги болаларга испаниялик қўшиқчи Сорай Арнеласнинг қўшиқларини қўйиб эшиттирди.

“Болалар мусиқа овозига жавобан гапиришни ўрганади”, — дейилади гаджет маълумотномасида.

Бўлажак ота-оналар қулоқчинлар ёрдамида мусиқа баланд-пастлигини назорат қилиши мумкин. Олитмларнинг аниқлашича, она қорнидаги бола сўзларни эслаб қолади ва туғилганида ҳам ушбу сўзларни ўрганиши осон кечади.

    Бошқа янгиликлар