Прокуратура текшируви натижасида Самарқанд вилоятида бюджет маблағларини ишлатишда 19 млрд сўмлик қонунбузарликлар аниқланган. Ушбу ишлар юзасидан 125 та жиноий ишлар қўзғатилган. Бу ҳақда “Самаркандский вестник” газетасига асосланиб, “Sputnik” хабар бермоқда.
2015 йилда Самарқанда вилоятида 6,2 млрд сўм бюджет маблағи мақсадга мувофиқ ишлатилмаганлиги маълум бўлган.
Бюджет ташкилотларини текшириш вақтида бир қатор молиявий қоидабузарликлар аниқланди. 2015 йилда бюджет маблағларини ишлатиш борасидаги қоидабузарликлар 16,5 млрдни ташкил қилди, улардан 2,2 млрд сўми ўғирланган.
Вилоят ҳудудининг турли жойларида, керакли назорат бўлмаганлиги туфайли, ижтимоий тўловлар ва пенсияларни тўлашда бир қатор қонунбузликларга йўл қўйилган.
Паяриқ тумани почта бўлими мансабдор шахслари, АБК “Агробанк”нинг Челак тумани филиалидан 662 млн сўм маблағни олиб, почта бўлимида ушбу маблағни пенсия сифатида тарқатилди, деб расмийлаштирган. Аслида эса ушбу маблағни ўзлаштириб олган. Ушбу ишга алоқадор шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Ўтган йил давомида ўғирланган бюджет маблағи Самарқанд шаҳрида 1, 185 миллион сўм,Ургут туманида 1,060 миллион сўм, Пастдарғом туманида 946,3 миллион сўм, Қўшрабат туманида 858 миллион сўм, Пояриқ туманида 644 миллион сўм, Иштихон туманида 614 миллион сўм, Каттақўрғон туманида 521 миллион сўм, Жомбой туманида 420 миллион сўмни ташкил қилди.





