Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Қарорига мувофиқ 2016 йилнинг январ ойидан ШҲТнинг янги Бош котиби ўз лавозимига киришди.
Ушбу лавозимга 2005-2015 йилларда Тожикистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчиси ҳамда ШҲТ Котибияти қошида доимий вакил бўлиб ишлаган Рашид Алимов тайинланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.





