10 январь куни Лос-Анжелесда кириб келган йилнинг асосий кино маросимларидан бири “Олтин глобус” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
«Олтин глобус» маросими нафақат кино шинавандалари балки киноюлдузлар учун ҳам узоқ кутилган ҳодиса саналади. Қизил йўлакчанинг энг асосий гўзалларидан бири, шубҳасиз, Жей Ло бўлди. У ҳеч қайси номинацияда номзод сифатида кўрсатилмаган бўлсада, у кийган либос барчани лол қолдирди.
«Олтин глобус» учун либос танлаб туриб Лопеснинг услубчилари ярим яланғоч эмас, сипо, узун шлейфли сариқ либосда тўхталишди.
Хуллас минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал.






