АсосийJamiyat

Жанубий Корея Ўзбекистонда автомобиллар учун газ баллони ишлаб чиқаради

Ўзбекистон ва Жанубий Корея мамлакат ҳудудидаги эркин иқтисодий ҳудудлардан бирида газ баллони ускуналари ишлаб чиқаришга мўлжалланган заводни ишга туширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради “Sputnik” нашри.

Таъкидланишича, мазкур лойиҳа тўлалигича Жанубий Корея томонидан молиялаштирилади.

Икки мамлакат ўртасида мазкур лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш юзасидан меморандум имзоланган.  Айни пайтда янги маҳсулот ишлаб чиқарувчи заводнинг жойлашадиган ўрни ва техник-иқтисодий асослар муҳокама қилинмоқда.  

 Лойиҳанинг барча жиҳатларини ишлаб чиқиш 2016 йилнинг ўрталарида якунланади.

Янги завод пропан ва бутан газларида ишловчи автомобил учун мўлжалланган газ баллонлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Келажакда завод маҳсулотлари МДҲ мамлакатларига, биринчи навбатда Россияга экспорт қилиниши кўзда тутилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар