Жорий йилнинг 6 январида Корея Халқ Демократик Республикаси АҚШ томонидан йўқ қилиш ҳақидаги таҳдидларга жавобан водород бомбасини синовдан ўтказган эди. Бунга жавоб тариқасида эса америкаликлар стратегик қурол-яроғларини Жанубий Кореяга кўчира бошлади, деб хабар беради “РИА Новости”.
10 январь, якшанба куни Тинч океанининг Гуам оролидаги Америка базасидан В-52 бомбардимончи самолёти Жанубий Кореяга етиб келди. Мазкур самолёт қанотли ракеталар ва ядровий жанговор каллак билан таъминланган.
“Атомга атом билан, бу бизнинг жавобимиз”, — КХДРдаги марказий нашрлардан бири худди мана шу сарлавҳа остида мақола эълон қилди.
“Ҳозирда АҚШ ядро стратегик бомбардимончи самолётини Жанубий Кореяга кўчириб ўтказиш билан вазиятни урушгача олиб бормоқда” ,— деб ёзади газета.
Нашрга кўра, Америка “вазиятга холис қараши” ва “Корея билан тарихий келишмовчиликлардан холи бўлиши” керак.





