Миллий матбуот марказида “Чўл эртаги-2” экологик мультипликацион фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Экомактаб” нодавлат нотижорат ташкилоти, Сергели туманидаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёт маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.
Болалар учун мўлжаллаб ўзбек, рус ва инглиз тилларида яратилган “Чўл эртаги-2” мультфильми Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб жонивор – сайғоқларни асрашга бағишлангани билан аҳамиятлидир.
“Чўл эртаги-1” фильмини томоша қилган болалар унинг 2-қисмида кичкина сайғоқнинг саргузаштларига гувоҳ бўлади. Шунингдек, фильмда инсон ва табиат муносабатлари уйғунлиги, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, атроф-муҳитни асраб-авайлаш масалалари тасвирланган.





