АҚШнинг Алабама штати мамлакат федераль ҳукуматини қочоқларни жойлаштириш режаси юзасидан судга берди. Бу ҳақда Алабама губернатори Роберт Бентлининг сўзларига асосланиб, “Lenta.ru” хабар бермоқда.
Штат расмийлари Оқ уйни штат ҳудудига жойлаштирилаётган суриялик қочоқлар ҳақида етарлича маълумот бермаётганликда айблади. 1980 йилда қабул қилинган қочоқлар ҳақидаги қонун ҳам буни тақозо қилади.
“Мен Алабама штати ҳудудига қабул қилинаётган қочоқлар ҳақида кенгроқ маълумот сўраб, уч марта хат билан мурожаат қилдим. Аммо улар жавобсиз қолди”, — дейди губернатор.
Алабама губернатори 15 январь куни Париждаги терактлар туфайли суриялик қочоқларни штат ҳудудига қабул қилишдан бош тортишини маълум қилган эди. У мазкур ҳаракатларини штат аҳолиси хавфсизлиги нуқтаи назаридан амалга оширишини таъкидлаган эди.
“Обама ва федераль ҳукуматнинг қочоқларни қабул қилиш дастурини бажариш жараёнида штатлар умуман иштирок этмаяпти”, — дейди Бентли.





