Бельгия федераль прокурори Фредерик Ван Лев мамлакат ҳудудида 15 январь куни теракт содир этилиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.
“15 январь куни Бельгия ҳудудида теракт содир этилиши хавфи мавжуд”, — таъкидлади прокурор. “Маълумки, террорчилар саналарга алоҳида эътибор қаратади ва 15 январь Белгияда йирик рамзий маънони англатади” .
Прокурорнинг сўзларига кўра, Бельгия махсус хизмати терактнинг олдини олиш учун барча ҳаракатларни амалга оширмоқда. 2015 йилнинг 15 январида Бельгиянинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган Вервье шаҳрида полиция йирик антитеррор операцияни амалга оширган эди. Мазкур ҳаракатлар полиция ва террорчилар ўртасидаги отишма билан якунланган эди. Отишма оқибатида икки террорчи ҳалок бўлган, саккиз нафари ҳибсга олинган, улардан тўрт нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.





