АсосийJamiyat

Хун Чанг: “Жанубий кореялик болалар билим олишдан чарчаган, Ўзбекистонда эса болаларнинг кўзлари чақнайди”

7 январь куни «Ажойиб математика» фестивали доирасида Жанубий Кореядаги Инҳа университети профессори Хун Чанг математика бўйича маърузалар ўқиди. 

Кореялик профессорнинг маърузасига мактаб, лицей ва коллежлари ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилар иштирок этди.

Маърузалар кундалик инсон ҳаёти давомида дуч келадиган математика ва гиперкубга бағишланди.

Хун Чанг: "Жанубий кореялик болалар билим олишдан чарчашган. Бу ерда эса болалар, ота-оналар ва ўқитувчиларнинг кўзлари чақнашидан уларга мавзулар қизиқарли эканлиги кўриниб турарди. Менда маърузани тўхтатмаслик истаги бор эди, лекин афсуски вақт чегараланган эди."

Профессорнинг маърузаси 8 январь куни ҳам бўлиб ўтади. «Ажойиб математика» фестивали ҳам 8 январга қадар давом этади.

 

    Бошқа янгиликлар