АсосийJamiyat

Жиззахда янги гилам фабрикаси иш бошлади

“Жиззах” махсус индустриал зонасида янги корхона – “Диамонд карпет” масъулияти чекланган жамиятининг гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш фабрикаси иш бошлади, деб хабар беради ЎзА.

Корхона йилига 3 минг тонна полипропилен ип ва 1,2 миллион квадрат метр гилам ишлаб чиқариш қувватига эга. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йил 18 мартдаги “Жиззах” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида”ги фармони асосида ташкил этилган ушбу индустриал зонада транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилган ҳолда, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош, юксак технологияли инновацион ишлаб чиқариш йўлга қўйилаётир. 
Янги корхона хориждан келтирилган замонавий технологиялар, жумладан, полипропилен ип ишлаб чиқариш ва гилам тўқиш дастгоҳлари билан жиҳозланди. 20 янги иш ўрни яратилди. Айни пайтда касб-ҳунар коллежини битирган ёшлардан ташкил топган корхона ишчилари томонидан рангдор гиламлар тўқилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар