АсосийJamiyat

Самарқандда лифт ишлаб чиқарила бошлади

"Samarkand Euro Asia Lift" акционерлик жамияти бир ойда 30 дона лифт ишлаб чиқаради, деб хабар беради “Uz24.uz”.

"Samarkand Euro Asia Lift" акционерлик жамияти инқирозга учраган Самарқанд лифт қуриш заводи базасида ташкил этилди. Ташкилот кўчмас мулки "Sam Antep Gilam" қўшма корхонаси томонидан 9,5 миллиард сўмга сотиб олинган.  Эндиликда мазкур корхона ойига 30 та лифт ишлаб чиқара бошлайди. Ҳозирги кунда "Samarkand Euro Asia Lift" акционерлик жамиятида 100 киши ишламоқда. 

Бундан олдин 2016 йилдан бошлаб Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг лифтлари алмаштирилиши ҳақида маълумот берилган эди. 2021 йилгача умумий қиймати 65,8 миллиард сўмлик 1000 та лифт ўрнатилиши кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар