АсосийJamiyat

2016 йилда аҳолининг реал даромадлари 9,5 фоизга ошиши кутилмоқда

Кириб келаётган 2016 йилда иқтисодиётимизнинг ўсиш суръатлари 7,8 фоизга, аҳолининг жон бошига тўғри келадиган реал даромадлари 9,5 фоизга, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларнинг миқдори турли манбалар ҳисобидан 15 фоизга ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқига аталган Янги йил табригида таъкидланди.

2016 йилда давлат бюджетида илму фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт тармоқларини ўзида мужассам этган ижтимоий соҳани ривожлантиришга сарфланадиган маблағлар 2015 йилда ўзлаштирилган маблағларга нисбатан анча кўпроқ бўлиб, давлат бюджети умумий харажатларининг 59,1 фоизини ташкил этади. 

Кириб келаётган йилда барча молиявий манбалар ҳисобидан иқтисодиётимизга 17 миллиард 310 миллион доллар миқдоридаги капитал қўйилмалар йўналтирилиб, уларнинг 23,5 фоизини чет эл инвестициялари ташкил этади. 

 

    Бошқа янгиликлар