Опа-сингил Мавлуда ва Гули Асалхўжаевалар “Истиқлол” санъат саройида 19-20-21 февраль кунлари бўлиб ўтадиган “Ёнимда бўлишингиз бахт менга” деб номланган концерт дастурига тайёргарликни бошлаб юборди.
Концерт дастурини ўтказишни “Мўжиза медиа” МЧЖ ўз зиммасига олди. Концертда жами 24 та тарона жаранг сочиши режалаштирилган бўлиб, уларга “Тумор”, “Тошкент зеболари”, “Суворийлар” рақс ансамбллари ўзларининг мафтункор рақсларини намойиш этишади.
Чипта нархлари 10 дан 80 минг сўмгача этиб белгиланган.
Дастур бошловчиси ҳозирча сир тутилмоқда. Дастурнинг тайёргарлик жараёнларидан фоторепортажни ҳамда опа-сингил Асалхўжаевалар билан суҳбатни яқин кунларда Darakchi.uz’да кутиб қолинг.





