“Челси” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо ўйинлардан олдин нималарга кўпроқ аҳамият беришини таъкидлаб ўтди.
- Ҳар бир ўйин олдидан стадиондаги офисда планшет орқали сериал томоша қилишни ёқтираман. Бу вақт давомида мени бирортаси безовта қилишини ёқтирмайман. Айниқса, журналистларни интервью олиш учун келишларини жиним суймайди, - дейди португалиялик мураббий.





