АсосийJamiyat

Ўзбекистон ИД жангарилари сони бўйича оҳирги ўринни эгаллади

“Ислом давлати” томонидаги жанговор ҳаракатларга жалб қилинган Ўзбекистон фуқаролари сони бошқа давлатларга нисбатан энг минималларидан биридир, бу ҳақда The Soufan Group тадқиқот марказининг маълумотлари гувоҳлик беради.

“Чет эллик жангарилар. Сурия ва Ироққа келаётган жанговорлар оқими тўғрисидаги сўнгги маълумотлар” ҳисоботида сўнгги бир ярим йилда ИД қўшилган жангарилар сони икки мартага ўсганлиги ёзилади, дея хабар беради Podrobno.uz нашри.

Марказ ҳисоб-китобларига кўра, ИД томонида 86 мамлакатдан 27 дан 31 минггача ҳорижликлар кураш олиб бормоқда. 2014 йилда чет эллик жангарилар сони 12 мингга етган.

Расмий манбаларга асосланиб хабар берилишича, Ислом давлати таркибида 2400 россиялик, 300 қозоғистонлик, 386 тожикистонлик, 104 озарбайжонлик кураш олиб бормоқда. Норасмий манбаларнинг маълумотларига кўра, экстремистик гуруҳ таркибида Ўзбекистон фуқаролари сони 500 нафарни ташкил қилади, шунингдек унда 500 Қирғизистон ва 360 Туркманистон фуқароси бор.

Шундай қилиб, МДҲ мамлакатларидан жангарилар қаторида 4,7 минг киши жанг қилмоқда.

Ҳисоботга кўра, энг катта чет элликлар гуруҳи Тунисдан (7 минг киши), Иорданиядан (2,5 минг киши), Саудия Арабистонидан (2,5 минг киши), Россия (2400) , Туркия (2-2,2 тысячи человек), Маррокаш (1,5 минг киши) ва Мисрдан (1 минг).

The Soufan Group тадқиқот маркази хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳат компанияси саналади.

    Бошқа янгиликлар