Тошкент шаҳридаги Korzinka.uz тармоқ супермаркети дўконларида барча учун севимли, ретро фильмларни эслатувчи иборалар ва суратлар пайдо бўлди, деб хабар беради “qalampir.uz”.

Нашрнинг маълумот беришича, дўконларда “Абдуллажон”, “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ишқдаги ишқ” каби фильмлардан лавҳалар ва иборалар акс этган.
Шунингдек, бу Korzinka.uz томонидан янги йил байрами олдидан харидорларни жалб қилишнинг яна бир усули эканлиги ҳам таъкидланмоқда.





