“Тошкент” аэропортида янги халқаро йўловчилар терминалини қуриш бўйича ишлар бошланади.
Ушбу терминал илғор Европа аэропортлари даражасида барпо этилиши кўзда тутилмоқда.
Ҳозирда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 312 миллион АҚШ долларлик лойиҳанинг техник-иқтисодий ишлари устидан хорижий компаниялар билан келишувлар олиб бормоқда.
Янги терминал соатига 1,5 минг йўловчиларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Дунёнинг йирик аэропорт терминаллари билан таққослайдиган бўлсак, Россиядаги “Шереметьево” аэропортининг “С” халқаро терминалидан йўловчилар ҳудди шу миқдорда қабул қилинади.
Янги терминал “Тошкент-4” номи билан аталади.





