Яқинда сайтимиз орқали Баҳром Назаровнинг юртимиз бўйлаб гастроль сафарига чиққани ҳақида маълумот берган эдик.
Гастроль концерти олдидан журналистларнинг Баҳром Назаровнинг гастроль концертига ҳали вақтли эмасмиди деган саволларига вилоятларда муваффақиятли ўтаётган концертлари билан жавоб қайтарди десак муболаға бўлмайди.
Юртимизнинг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларидаги концертларини аъло даражада ўтказган Назаров айни кунларда Қашқадарё вилоятидаги концертини ҳам аъло даражада ўтказиб қайтди.
Концерт ташкилотчиларининг маълумотларига кўра, Қашқадарё вилоятидаги концерт учун билетлар дастурдан бир ҳафта олдин сотилиб бўлинган.





