АсосийJamiyat

Ўрта махсус таълими муассасалари аттестациядан ўтказилмоқда

Жорий йилнинг март-апрел ойларида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари томонидан 2014 йил 15 октябрда тасдиқланган "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини аттестациядан ўтказиш жадвали" асосида 29 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг аттестацияси ўтказилди. Бу ҳақда Давлат тест Маркази хабар беради.

Ҳозирги кунда таълим муассасаларининг аттестация натижалари бўйича якуний хулосаларни тайёрлаш, шунингдек, май-июнЬ ойларида аттестациядан ўтказилиши режалаштирилган 31 та таълим муассасаларининг аттестацияга тақдим этган ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар