АсосийShou-biznes

Шуҳрат Дарё “Лолақизғалдоқ” таронасига клип суратга олди

Мухлислар қалбини “Кўйлаклари билан чўмилган қизлар”, “Йиғламанг”, “Йиллар армони”, “Сўзласанг” каби асрга татигулик қўшиқлари ва видео кетма кетликлари билан забт этган хонанда Шуҳрат Дарё навбатдаги хит қўшиғига клип суратга олди.

Қўшиқ номи “Лолақизғалдоқ” бўлиб, тарона юртимиз радио тўлқинлари орқали ўз муҳлисларини аллақачон топиб улгурган. Қўшиқ сўзи Хурсаной Исматовага, мусиқаси эса Шуҳрат Дарёнинг ўзига тегишли.

Клип икки кун мобайнида Жиззах вилоятининг Фориш туманида суратга олинди. Видео кетма-кетликни яқин кунларда ойнаи жаҳон орқали томоша қилишингиз мумкин. 

    Бошқа янгиликлар