18 май куни республикамиздаги барча музейларда ўтказиладиган "Очиқ эшиклар” куни тадбирларида барча музейлар кенг аҳолига бепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги хабар беради.
Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи ва И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейида 18 май куни "Музей оқшоми”га саёҳат уюштирилади.
Шунингдек, ҳунармандлар, рассомлар, ёзувчи-шоирлар, тарихчи-олимлар, маданият ва санъат намоёндалари иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва маҳорат машғулотлари ўтказилади.





