АсосийDunyo

Нурсултон Назарбоев қасамёд қабул қилди

Қозоғистоннинг қайта сайланган Президенти Нурсултон Назарбоев Остонанинг мустақиллик саройида қасамёд қабул қилди.

У тантанали тарзда "Қозоғистон халқига сидқидилдан хизмат қилиши, мамлакат Конституцияси ва Қонунларига амал қилиши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаши, президент вазифасини виждонан бажариш"га қасамёд қилди, дея хабар беради ТАСС.

26 апрель куни Қозоғистонда навбатдан ташқари ўтказилган Президент сайловларида Нурсултон Назарбоевга 97,75% сайловчилар овоз берган. 

Нурсултон Назарбоев 1991 йилда Қозоғистоннинг илк президенти этиб сайланган.

    Бошқа янгиликлар