Елизавета II ҳар йили The Sunday Times нашри томонидан тузиладиган энг бой одамлар рўйҳатини тарк этиши мумкин.
Рўйҳатга британиянинг 300 нафар энг нуфузли бойлари киритилган. Бу йил қиролича 17 поғонага тушиб, 302-ўриндан жой олди.
Қиролича ушбу рўйҳатга 1989 йилдан бери ҳар йили кирган. Мустақил экспертлар қироличанинг бойлигини 110 миллион фунтга (170 миллион доллар) баҳолашди. Ўтган йили қироличанинг даромади 10 миллион фунтни ташкил қилди.
Энг бой британияликлар рўйҳатига Warner Music эгаси Леонид Блаватник бошчилик қилди. Унинг бойлигини 13,2 миллиард фунтга (20 миллиард доллар) баҳолашди. Бундан ташқари рўйҳатга Роман Абрамович (7,29 миллиард фунт) ва Ричард Брэнсон (4,1 миллиард фунт) кирган.
Маълумотларга кўра, Британиянинг илк минг нафар бойларининг умумий бойлиги 547 миллиард фунтга баҳоланган.





