АсосийDunyo

Буюк Британиянинг энг ёш донори чақалоқ бўлди

Буюк Британиянинг энг ёш донори туғилганидан сўнг 100 дақиқа яшаган чақалоқ бўлди, бу ҳақда Mirror газетаси ёзади.

Ушбу воқеа бир йил аввал Жесс Эванс ва Майк Холстонларнинг оиласида юз берди. Эгизакларга ҳомиладор бўлган аёл шифокорлардан туғруқдан кейин фарзанди жиддий хасталик сабабли яшай олиши даргумонлигини билиб қолди.

Газетанинг ёзишича, ота-оналар шифокорлардан эшитган бу хабаридан жуда қаттиқ тушкунликка тушишди, бироқ шунга қарамай улар туғилажак фарзанди кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиши мумкин деган қарорга келишди. Улар боланинг органларини катта ёшли беморга беришга қарор қилишди.

Туғилганидан сўнг Тедди Ной Холстон исмини олган бола 100 дақиқа яшади. Уч дақиқа ўтгач шифокорлар операция ўтказиб, боланинг буйраклари ва юрак клапанларини кўчириб ўтказиш учун олишди.

"У яшади ва қаҳрамонларча жон берди. У билан қанчалар фаҳрланишимизни тасаввур ҳам қила олмайсиз", — деди газетага ота.

Теддининг эгизаги Ной Тедди Холстон соғлом дунёга келди. Ҳозир у ота-онаси ва уч ёшли опаси Билли билан Уэльс пойтахтида яшашмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар