АсосийJamiyat

Европага реклама тарифларининг амал қилиш муддати узайтирилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Европа йўналишида махсус тарифларининг амал қилиши муддатини узайтирди.

Авиакомпаниянинг расмий сайтида берилган маълумотларга кўра, махсус тарифлар Тошкентдан Римга/Миланга учадиган ва қайтадиган қатновларига 2015 йил 21 апрелдан 2015 йил 31 октябрга қадар, Франкфуртга парвоз қиладиган қатновларига 1 июндан 31 июлга қадар, Лондонга қатнайдиган қатновларига 23 апрелдан 30 июнга қадар узайтирилди.

Лондон-Тошкент йўналишида қатнайдиган қатновларга нисбатан реклама тарифи тадбиқ этилмайди.

Махсус тарифлар бўйича жойлар сони чекланган.

    Бошқа янгиликлар