Очиқ маълумотлар порталида мамлакатимизда мавжуд бўлган ҳудудлардаги 595 та бозор ва савдо мажмуалари ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.
Маълумотлар тўплами бозор ва савдо мажмуаларининг номи, СТИР ва уларнинг манзиллари тугрисидаги маълумотлардан ташкил топган. Маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тақдим этди.
Маълумот учун биргина пойтахтимизнинг ўзида 41 та бозор ва савдо мажмуалари мавжуд экан.





