АсосийJamiyat

Урганчлик ичкиликка ружу қўйган аёл онасини пичоқлаб ўлдирди

Урганчлик Гулбаҳор Машарипова ёши 50 дан ошган, 4 ўғилнинг онаси бўлса-да, ичкиликка муккасидан кетди.

Турмуш ўртоғи билан ажрашгач, хулқ-атвори буткул ўзгарди. 2003 йилда жиноят ишлари бўйича Гурлан туман суди томонидан ЖКнинг 173-моддаси билан судланишга ҳам улгурди.

... Гулбаҳор ҳар куни ичиб келиб, болаларини бесабаб калтакларди. Онасига ачинган ўғилллари волидасини 2 марта наркология диспансерига ётқизди. Бироқ она яна эски одатини давом эттираверди.

Гулбаҳорнинг онаси Диля момо "Яна ичиб келдингми", дея қизини койир, уришиб берарди. Бу эса Гулбаҳорга ёқмасди. Бир сафар уйда кўтарилган жанжалга аралашган момо “Мен ўлмадим, қутулмадим. Сени туққунча, ит туққаним яхшийди”, деди. Гулбаҳор “Ўлгинг келяптими?, деб ҳезланди ва ғазаб отига миниб, ошхонадан пичоқ олиб келди ва кампирга санча бошлади...

Гулбаҳор ўз қилмишини "Онам мени болалигимда кўп бора урган", деган баҳона билан оқламоқчи бўлди. Бироқ, бу баҳона кучсиз, ожиза кампирни ўлдиришга сабаб бўлолмасди. Қотил аёл ўз жазосини олди, деб ёзади uz24.uz нашри “Huquq” газетаси маълумотлари асосида.

 

    Бошқа янгиликлар