АсосийJamiyat

Ўзбекистонда янги пахта териш агрегатининг модели ихтиро қилинди

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан янги пахта териш агрегати модели яратилди, дея хабар бермоқда telegraf.uz нашри.

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги учун мўлжалланган ушбу ихтиро пахта териш агрегатининг унумдорлиги ва пахтани тўлиқ териш самарадорлигини ошириш вазифасини бажаради. Қурилма чопиқ трактори кўринишидаги энерговосита, шпинделли териш аппаратини ўз ичига олган териш ускунаси ва сачратадиган форсункаларга эга қувурдан ташкил топган.

Мазкур ихтиро учун муаллифлар А.Н.Михайловский, С.У.Усаров, А.А.Ризаев ва И.Н.Азаровга № FAP 00993 рақамли патент берилди. 

    Бошқа янгиликлар