Хабар берганимиздек, бир неча кун аввал пойтахтимиздаги "ЖАР" спорт мажмуасида шотокан каратэ-до бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Ушбу турнир ўз ёш тоифаларидаги кучлиларни аниқлашдан ташқари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўладиган халқаро мусобақага борадиган ва юртимизнинг турли ёшдаги терма жамоасини аниқлаб берди, дея хабар беради sports.uz нашри.
– Бир неча йил мураббийим билан ўз устимда ишлаганимдан сабабли 2 йилдан бери кумите баҳсларида ғолиб бўлмоқдаман. Ёшлар терма жамоаси таркибига кирганимдан мамнунман. Грузияда ҳам ўз маҳоратимни намойиш этиб, шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилишга ваъда бераман, – дейди Ахрор Ирисқулов.





