АсосийSport

Жаҳон шахмат юлдузлари Шамкирда йиғилишди

Бугун Озарбайжоннинг Шамкир шаҳрида шахмат бўйича халқаро гроссмейстер Вугар Гашимов хотирасига бағишланган нуфузли халқаро турнир старт олади. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар беради.

Унда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен (Норвегия, 2863), шунингдек, собиқ жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд (Ҳиндистон, 2791), дунё рейтингида кучли ўнталикда бораётган шахматчилар Фабиано Каруана (Италия, 2802), Владимир Крамник (Россия, 2783), Уэсли Со (АҚШ, 2788), Аниш Гири (Голландия, 2790), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2762), Майкл Адамс (Англия, 2746), Шахрияр Мамадияров (Озарбайжон, 2754), Рауф Мамедов (Озарбайжон, 2651) иштирок этади.  

1-ТУР ЖУФТЛИКЛАРИ:

Владимир Крамник (Россия) – Майкл Адамс (Англия)

Уэсли Со (АҚШ) – Аниш Гири (Голландия)

Рауф Мамедов (Озарбайжон) – Максим Вашье-Лаграв (Франция)

Вишванатан Ананд (Ҳиндистон) – Магнус Карлсен (Норвегия)

Шахрияр Мамадияров (Озарбайжон) – Фабиано Каруана (Италия)

Биринчи турнинг ўзидаёқ шахмат ихлосмандлари супер учрашувга гувоҳ бўлишади. Унда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен собиқ тож эгаси Виши Ананд билан ҳисоб-китоб қилади. Яқиндагина Карлсен ўз тожига даъвогар Анандни иккинчи бор ҳам мағлубиятга учратган эди. Бу йилги турнирнинг мукофот жамғармаси 100 минг еврони ташкил қилади.

    Бошқа янгиликлар