АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ҳам кокос етиштирила бошланади

Ўзбекистонда кокос мевасини етиштириш режалаштирилмоқда. Сурхондарё вилоятининг туманларидан биридаги фермер ҳозирда пальма дарахтини ўстириш бўйича ўз режаларини ишлаб чиқмоқда. Фермернинг қайд этишича, Сурхондарё вилояти иқлими, тропик меваларни, айниқса кокос мевасини берадиган пальма дарахтини ўстириш имкониятини беради. Бунинг учун махсус совуққа чидамли пальма тури танлаб олинган.

Январь ойида вилоятда ўртача ҳарорат +3 даражани ташкил қилади. Июнга келиб эса 30 даражадан ошади. Пальма кўчатининг музлаб қолмаслиги учун махсус ноёб технологиялар ёрдамида ишлов берилади. Биринчи навбатда унинг томири музлаб қолмаслиги учун махсус иссиқлик ушлаб турувчи тупроқ ва қумлардан фойдаланилади. Шунингдек кучли совуқдан сақлаш учун у 1-1,5 метр чуқурликка ўтқизлиши режага киритилган.

    Бошқа янгиликлар