2015 йилнинг январ ойида Мексиканинг Халиско штатида “уйғонган” Колима вулқони ҳамон атрофга ҳавф солмоқда. Айни дамда вулқон отилиши оқибатида атрофга кул тўфони ёйилмоқда, дея хабар беради ТАСС.
Ушбу вулқон 1576 йилдан бери салкам 50 марта отилган. Айнан шу сабабли ҳам у Мексикадаги энг серҳаракат вулқон саналади.
Ҳозиргача вулқон бир қанча аҳоли пунктларини зарарлаган.
Эҳтиёжи бўлмаган аҳоли вакилларига уйларидан чиқмаслик, зарурат туғилганда кўчага чиққанларида эса юзларига маҳсус ниқоб тақиш тавсия қилинмоқда.





