АсосийSport

Жўрабек Каримов Бухорода ярим финалга чиқди

Бухоро шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирда ярим финал иштирокчилари маълум бўлди. “Дилкушо” теннис кортлари мезбонлик қилаётган мусобақанинг асосий тўрида саккиз нафар теннисчимиз ўз иштирокини бошлаган бўлса, улардан фақат бир нафари баҳсларни давом эттиряпти. Мусобақага имтиёзли равишда қўйилган истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов чорак финалда турнирнинг тўртинчи ракеткаси россиялик Антон Зайцев билан ҳисоб-китоб қилди. Кучли рақибига қарши кечган баҳсда Жўрабек 1:6, 7:5, 7:6(7) ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар беради.

Бугун ҳамюртимиз финал чиптаси учун кечадиган учрашувда турнирнинг иккинчи ракеткаси беларуслик Дмитрий Жирмонтга қарши кортга чиқади. Иккинчи ярим финал баҳсида россиялик Карен Хачанов ва беларуслик Илья Ивашко ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади.

    Бошқа янгиликлар