АсосийJamiyat

ДХХ Ўзбекистонда режалаштирилган 2 та террорчилик ҳаракатининг олдини олгани маълум бўлди

'ДХХ Ўзбекистонда режалаштирилган 2 та террорчилик ҳаракатининг олдини олгани маълум бўлди'ning rasmi

Бугун 5 апрел – Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни. Ана шу сана муносабати билан ДХХ томонидан амалга оширилган айрим ишлар ўзА томонидан эълон қилинди.

Хабарда айтилишича ДХХ Ўзбекистонда уюштирилиши режалаштирган 2 та террорчилик ҳаракатининг олдини олган. Шунингдек, мамлакатимих хавфсизлик хизмати ташаббуси билан ҳамдўстлик мамлакатларида амалга оширилиши режалаштирилган 7 та террорчилик ҳаракатига барҳам берилган.

Шу билан бирга ўтган вақт мобайнида 625 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинди. 500 дан ортиқ коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди ҳамда мамлакатимиз чегараларидан ноқонуний олиб ўтилган қарийб 97,7 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар мусодара қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига кўра амалга оширилган “Меҳр 1” ва “Меҳр 2” гуманитар операциялари доирасида Яқин Шарқ давлатларида оғир шароитда қолаётган 220 нафар аёллар ва болалар мамлакатимизга олиб келинди. Ёт ғоялар таъсирида Афғонистонда қийин ҳолатга тушиб қолган ўнлаб ватандошларимиз ҳам ўз яқинлари бағрига қайтарилди. Бу ишларда ҳам ДХХ ходимлари фаол иштирок этди. 

Ушбу сана муносабати билан "Даракчи" газетаси ва сайти жамоаси номидан ДХХ ходимларини касб байрамлари билан самимий табриклаймиз, машаққатли ва шарафли фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз.

Бошқа янгиликлар