100 ва ундан ортиқ ёшдаги Ўзбекистон фуқаролари 2015 йил 1 майдан бошлаб ҳар ойда нафақаларига энг кам иш ҳақининг 100 фоизи (118 400 сўм) миқдорида қўшимча қиймат тўланади, деб ёзади telegraf.uz нашри.
Мазкур қарор Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 14 апрелдаги «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига биноан қабул қилинди.
Нафақаларга ҳар ой қўшимча қиймат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия фонди ҳисобидан молиялаштирилади.
Ўзбекистон раҳбари шунингдек, 2015 йил давомида 75 ва ундан ортиқ ёшдаги фуқароларнинг ҳисобидан текширув вақтида аниқланган ортиқча тўланган пенсия ва нафақалар қийматини ҳисобдан чиқариш, шунингдек қонунда белгиланган имтиёзларни қўллашни топширди.





