АсосийJamiyat

Ўзбекистонда янги қидирув-қутқарув хизмати ташкил этилмоқда

Тез орада мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати (ЯАҚҚХ) ўз фаолиятини бошлайди. Мазкур янги хизмат офатга йўлиққан ҳаво кемаларини қидириш ва қутқаришни ташкил қилиш, шунингдек, фавқулодда ҳолат юзага келганида қутқарув ишларини амалга оширади. Бу ҳақда Uzbekistan Today ахборот агентлиги хабар беради.

Шу йил апрель ойининг бошида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев мазкур янги хизмат низомини имзолади.

Ўзбекистон Республикаси ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати олдига идоралар қидирув-қутқарув хизматлари кеча-кундуз навбатчилик қилишини ташкиллаштириш ва таъминлаш, тегишли хизмат ва идораларни Ўзбекистон ҳудудида ҳалокатга йўлиққан ҳаво кемалари ҳақида хабардор қилиш, ҳалокатга учраган ҳаво кемаси билан ахборот алмашиниш каби бир қатор вазифалар қўйилди.

 

    Бошқа янгиликлар