АсосийShou-biznes

Ҳамюртимиз Сардор Милано "Главная сцена" нинг суперфиналига чиқди (видео)

Шу йилнинг 10 апрель  куни Россиянинг “Главная сцена” мусиқий танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда суперфинал йўлланмаси учун кучли учлик ичида юртдошимиз Сардор Милано ҳам кураш олиб борди. У финалдаги чиқишида Фред Меркурининг “Queen” номли композициясини ўзгача услубда ижро этиб, томошабинлар ва ҳайъат аъзолари эътиборини қозонди ва суперфиналга йўлланма олди.

Суперфиналга ҳар бир жамоадан бир кишидан — жами беш киши йўл олди. Булар Сардор Милано, Арсен Мукенди, Александр Иванов, Ксения Дежнева, “Моя Мишель” гуруҳи.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли иштирокчи ўз ижроси билан кўплаб мухлислар эътиборига тушиб улгурди. У дастлабки саралаш босқичида италиялик опера хонандаси Андрей Бочеллининг “Con Te Partiro”, "Time To Say Goodbye" қўшиғини ижро этган бўлса, чорак финалда эса  – “Nella Fantasia”  қўшиғини куйлаган эди.

Сардорнинг айтишича, униг овоз диапазони 3,5 октавага тенг. Одатда опера ва эстрада хонандаларининг овоз диапазони 2 октавага тенг бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Сардор айни вақтда Москва шаҳрида таҳсил олади ва яшайди.

    Бошқа янгиликлар