АсосийJamiyat

Термизда автоулов ўғрилари қўлга олинди

Шу йилнинг 6 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида кеч соат 21.00 атрофида номаълум шахс Ат-Термизий кўчасида жойлашган дўкон олдида қаровсиз қолдирилган Ю.Очиловга тегишли “Матиз” русмли автомашинасини ҳайдаб қочган.

Ички ишлар идоралари ҳодимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, автомашина Тохаристон кўчаси бўйлаб оқиб ўтувчи ариқдан топилган. Ушбу жиноятни эса Термиз шаҳрида яшовчи 1974 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланди ва улар қўлга олинди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар