Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларига махсус йўлланма (ордер) олиш учун ариза юбориш хизмати йўлга қўйилди.Бу ҳақда uz24.uz UzReport нашри маълумотларига кўра хабар беради.
Хизмат туридан ушбу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган барча жисмоний шахслар фойдаланишлари мумкин.
Электрон аризани юбориш жараёнида шифокор томонидан махсус тиббий кўрикдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг сканерланган нусхаси, шунингдек, бемор ушбу имтиёзга эга эканлиги ҳақидаги маълумотноманинг электрон шакли илова қилинади.
Юборилган ҳужжатлар ўрганиб бўлингач, 10 иш куни мобайнида Ягона порталдаги фойдаланувчининг шахсий кабинетига, шунингдек, рўйхатдан ўтганда кўрсатилган электрон почта манзилига бепул тиббий хизмат учун махсус йўлланма (ордер) олиниши тўғрисида хабар жўнатилади.





