Фарғона шаҳрида янги бунёд этилган “Истиқлол” аренасида Ўзбекистон ҳамда Янги Зеландия терма жамоалари ўртасида кечган муросасиз баҳс якунига етди. Анчагина қизғин курашларга бой тарзда кечган беллашув Равшан Ҳайдаров устозлигидаги U-20 терма жамоамизнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда sports.uz нашри хабар беради.
Ушбу учрашув мазкур ўйингоҳдаги дастлабки баҳс бўлгани сабабли Фаргонада бу учрашувга жуда катта тайёргарлик олиб борилибди. Ўйин аввалида стадионда байрам тадбири ташкил этилди. Унда элимиз суйган бир қатор санъаткорлар йиғилган мухлисларга ижод наъмуналаридан баҳраманд қилишди. Сўнг вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев йиғилганларни катта футбол байрами билан қутлади.
Бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсак,ўйин жуда муросасиз руҳда кечди. 13-дақиқада Жавоҳир Соҳибов дарвоза томон аниқ зарба йўллаб гол киритди ва учрашув тақдирини ҳал қилган ягона голга муаллифилик қилди.
Ўртоқлик учрашуви.
3 апрел. “Истиқлол” ўйингоҳи. Фарғона
Ўзбекистон - Янги Зеландия 1:0
Гол: Ж. Соҳибов (14)
Ўзбекистон U20: 12.Дилшод Ҳамроев, 4.Миржамол Қосимов (2.Рустам Ашурматов, 61), 5.Одил Ҳамробеков, 6.Акромжон Комилов, 8.Жавоҳир Соҳибов, 9.Элдор Шомуродов, 10.Отабек Шукуров, 17.Достон Ҳамдамов (16.Сардор Азимов, 76), 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Достон Турсунов, 23.Хуршид Ғиёсов (22.Жавоҳир Сидиқов, 86).
Янги Зеландия U20: 1.Оливер Саил, 2.Брок Мессенжер, 4.Жесси Эдж, 5.Адам Митчелл, 7.Эндрю Блэйк (18.Ноа Биллингслей, 77), 9.Жудд Бэйкер (10.Клайтон Льюис, 59), 13.Кори Браун (3.Деклан Уайн, 84), 14.Андре Де Йонг (19.Николас Дел 77), 15.Алекс Руфиер, 16.Те Вихонги (8.Мосес Дайер, 64), 17.Мэтью Ридентон.





