АсосийShou-biznes

Бугун ҳамюртимиз Сардор Милано "Главная сцена" нинг ярим финалида иштирок этади

Бугун, 3 апрель кун кеч соат 21:00 да “Россия 1” телеканалида “Главная сцена” мусиқий лойиҳасининг иккинчи ярим финали бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда Тошкентлик Сардор Милано саҳнага чиқади. 

Айтиш лозимки, 23 ёшли иштирокчи ўз ижроси билан кўплаб мухлислар эътиборига тушиб улгурди. У саралаш босқичида италиялик опера хонандаси Андрей Бочеллининг “Con Te Partiro”, "Time To Say Goodbye" қўшиғини ижро этган бўлса, чорак финалда эса  – “Nella Fantasia”  қўшиғини куйлаган эди.

Сардорнинг айтишича, униг овоз диапазони 3,5 октавага тенг. Одатда опера ва эстрада хонандаларининг овоз диапазони 2 октавага тенг бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Сардор айни вақтда Москва шаҳрида таҳсил олади ва яшайди.

    Бошқа янгиликлар