Шу йилнинг 2-3 май кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Wedding Fest–2015 биринчи халқаро тўй фестивали бўлиб ўтади.
Фестивалда фотокўргазмалар, тўй либосларининг очиқ подиум намойишлари, тўй саноати билан боғлиқ маҳсулотлар тақдимотлари, тўй ошхонаси дегустацияси, етакчи хорижий мутахассислар – косметологлар, тирноқ сервиси усталари ва бошқа мутахассислар учун маҳорат мактабларидан ташкил этилади.
Шунингдек, тўй саноати учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг тақдимотлари ва меҳмонлар учун танловлар ўтказилади.





