АсосийSport

Олим Арифов ФИФА комиссарлари рўйхатига киритилди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси техник бўлими бошлиғи, ОФК комиссари Олим Арифов ФИФА комиссарлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси ахборот хизмати хабар қилади.

 Шу пайтгача ОФКга кирувчи мусобақаларда комиссар сифатида ишлаб келган Олим Арифов эндиликда ФИФА тасарруфига кирувчи мусобақаларда, жумладан ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида комиссар сифатида ишлайди.

Таъкидлаш жоиз, ОФК комиссари сифатида ўзбекистонлик мутахассис ўз фаолиятини 2011 йилда бошлаган ва бунгача ОФК тасарруфига кирувчи мусобақаларда ишлаган. Жумладан клублар ўртасида ОФК Кубоги ҳамда ОЧЛ, шунингдек терма жамоалар миқёсидаги ўйинларда умумий ҳисобда 50га яқин учрашувларда комиссарлик қилган.

    Бошқа янгиликлар