2015 йилнинг 29 март куни Шанхайда фигурали учиш бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилганидан хабарингиз бор. Унда Ўзбекистон шарафини Миша Ге ҳимоя қилди. 23-29 март кунлари Хитойда ўтказилган фигурали учиш бўйича Жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасидаги баҳсларда 21 мамлакатдан 47 нафар спортчилар қатнашди. Улар орасида Юдзуру Ханю, Денис Тен, Максим Ковтун, Хавьер Фернандес каби таниқли фигурачилар ҳам бор эди. Миша Ге жами 234,8 балл тўплаб, 6-ўринни олишга муваффақ бўлди.
Ушбу Жаҳон Чемпионатида иштирок этган юртдошимиз барча иштирокчилар билан селфига тушди. Айтиш лозимки, бу сурат бошқа фигурачиларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам кенг тарқалди.





