Гонконглик пианиночи Генри Чау Хой-лен ўз ота-онасини ваҳшийларча ўлдириб, сўнг улардан таом тайёрлаб истеъмол қилгани учун умрбод қамоқ жазосига хукм қилинди, дея хабар беради korrespondent.net нашри The Daily Mail нашри маълумотларига асосланиб.
Воқеа шу йилнинг 25 март куни содир бўлган. 31 ёшли қотил 63 ёшли онаси Сиу Юэт-Йи ва 65 ёшли отаси Чао Винг-киларни ўлдирган, сўнг уларнинг тана қисмларини бўлакларга бўлиб ташлаган. Полиция мархумларнинг баъзи тана қисмларини Генри Чау Хой-леннинг уйидаги музлаткичдан топишган.
Маълум бўлишича, Генри Чау Хой-лен ота-онасини уни пул билан доимий равишда таъминлай олмасликларини айтганларидан сўнг ўлдирган ва ҳозирга қадар уларнинг ўлимида ўзини эмас, балки ота-онасини айбламоқда. Қотиллик содир этилган вақтда уйда Генри Чау Хой-леннинг дўсти ҳам бўлган. У ҳам дўстига бу ишда ёрдам берган.
Генри Чау Хой-леннинг катта акаси ота-онасининг кутилмаганда ғойиб бўлганидан ҳавотирга тушгач, укасидан улар ҳақида сўраган. Бироқ қотил ўғил уларнинг дам олишга кетганликлари ҳақида айтган. Эртасига эса, Генри Чау Хой-лен WhatsApp орқали барча дўстларига ота-онасини ўлдиргани хақида хабар юборган. Бу хабарни эшитган барча дархол полицияга хабар берган.





